https://sputniknews.uz/20221013/ozbekiston-pokiston-29106247.html
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари трансафғон йўли қурилишини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари трансафғон йўли қурилишини муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Остонада Трансафғон темир йўли лойиҳасини илгари суриш масаласини кўриб чиқди. 13.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-13T17:24+0500
2022-10-13T17:24+0500
2022-10-13T17:53+0500
шавкат мирзиёев
шаҳбоз шариф
трансафғон темир йўли
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29100278_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_201a33cac74cc11a63658901d52af5cb.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бугун Остонада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнига ва ижтимоий-иқтисодий тикланишга кўмаклашиш мақсадида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинган.Шунингдек, аввал эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.Маълумот учун, икки мамлакат ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.Маълумот учун, лойиҳалаштирилган “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл линияси Жануби-Шарқий Осиёнинг йирик бозорларини МДҲ давлатлари, Хитой ва Европа бозорлари билан боғловчи янги ва энг қисқа транзит йўлакларини яратади.Шу билан бирга, Афғонистоннинг марказий қисмида жойлашган ўнлаб фойдали қазилмалар конлари иқтисодий айланмага жалб қилинади. 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, темир йўл транспорти фаолияти билан боғлиқ янги касблар шакллантирилади. Лойиҳа амалга оширилгач, ҳудуднинг 15 млнгача аҳолиси хаёти фаровонлашади.Умуман олганда, трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш юк ташиш вақти ва нархини 30-40 фоизга қисқартиради. Илк йилларда биринчи ҳисобланган ташувлар ҳажми 3 млн тоннагача, 2030 йилга келиб эса йилига 15 млн тоннадан ошиб кетиши мумкин.Лойиҳанинг тахминий қиймати 4,6 млрд долларни ташкил этади, амалга ошириш муддати 5 йил.Йил сўнгига қадар трансафғон темир йўлида дала экспедицияси бошланади - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29100278_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0c3182595335c8f2e90aabe7ccd7a10a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, шаҳбоз шариф, трансафғон темир йўли, сиёсат
шавкат мирзиёев, шаҳбоз шариф, трансафғон темир йўли, сиёсат
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари трансафғон йўли қурилишини муҳокама қилишди
17:24 13.10.2022 (янгиланди: 17:53 13.10.2022) Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Остонада Трансафғон темир йўли лойиҳасини илгари суриш масаласини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бугун Остонада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига
кўра, учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнига ва ижтимоий-иқтисодий тикланишга кўмаклашиш мақсадида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинган.
Шунингдек, аввал эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этган.
Маълумот учун, икки мамлакат ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.
Маълумот учун, лойиҳалаштирилган “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл линияси Жануби-Шарқий Осиёнинг йирик бозорларини МДҲ давлатлари, Хитой ва Европа бозорлари билан боғловчи янги ва энг қисқа транзит йўлакларини яратади.
Шу билан бирга, Афғонистоннинг марказий қисмида жойлашган ўнлаб фойдали қазилмалар конлари иқтисодий айланмага жалб қилинади. 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, темир йўл транспорти фаолияти билан боғлиқ янги касблар шакллантирилади. Лойиҳа амалга оширилгач, ҳудуднинг 15 млнгача аҳолиси хаёти фаровонлашади.
Умуман олганда, трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш юк ташиш вақти ва нархини 30-40 фоизга қисқартиради. Илк йилларда биринчи ҳисобланган ташувлар ҳажми 3 млн тоннагача, 2030 йилга келиб эса йилига 15 млн тоннадан ошиб кетиши мумкин.
Лойиҳанинг тахминий қиймати 4,6 млрд долларни ташкил этади, амалга ошириш муддати 5 йил.