Бу қизиқ

Ошқовоқнинг кўпчиликка маълум бўлмаган фойдали хусусиятлари

Америкалик парҳезшуносларнинг айтишича, ошқовоқ ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради
Sputnik
Америкалик парҳезшунослар ошқовоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълум қилишди. Мутахассисларнинг сўзларини Fox News нашри келтирган.
Шифокор Кристи Ганьоннинг фикрича, кўпроқ ошқовоқ истеъмол қилиш катаракта (кўз гавҳарининг хиралашиши) хавфини олдини олади. Шу билан биргаликда мушак тўқималари, суякларни мустаҳкамлайди.
Яна бир парҳезшунос Макканзи Берджесснинг қўшимча қилишича, ошқовоқ озишда фойдали, чунки у асосан сувдан ташкил топган. Унда калориялар кам, аммо шунга қарамай озуқавий моддалари кўп.
Ошқовоқ таркибидаги С витамини иммун ҳужайраларига зарарли бактериялардан халос бўлишга ёрдам беради. Калий эса организмда суюқлик ва минераллар миқдорини мувозанатлаштиради, қон босимини меъёрда ушлайди.

Мутахассисларнинг айтишича, ошқовоқ клетчаткага бой. У холестерин миқдорини камайтиради. Бундан ташқари, ошқовоқ уруғи таркибида антиоксидантлар, магний, темир, рух ва марганец моддалари бўлиб организм қариш жараёнини секинлаштиради.