ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 17 октябрда, 18-19 октябрдан эса қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Республикада ҳаво ҳарорати +8...+10 даражага пасайиши кутилмоқда.
17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0...-2 даража совуқгача, кундуз кунлари +15...+20 даражагача аста-секин пасаяди.
Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Ёмғир қорга айланиши прогноз қилинмоқда.
17-18 октябрда Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.