Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев имкони бўлганида, Донецкни ер юзидан йўқ қилиб ташлаган бўларди – ДХР

Таъкидланишича, Киев режимининг Донбасс аҳолисига қарши қуролли тажовузи давомида 8769 дан ортиқ тинч аҳоли, шу жумладан 130 дан ортиқ бола ҳалок бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Украина қўшинлари Донецкка тинимсиз зарбалар бермоқда – агар уларнинг имкони бўлганида, шаҳарни ер юзидан йўқ қилиб ташлаган бўларди. Бу ҳақда ДХР жангчилари РИA Новости билан суҳбатда маълум қилишди.

“Улар тинч аҳолига қарата ўқ узмоқда, бизнинг жавобимиз бор, лекин биз кўпинча унинг шаҳар бўйлаб устимиздан қандай учиб ўтишини эшитамиз, бизни фақат КББ [радар тизими] қутқаради. КББ бўлмаса, улар Донецкни йўқ қилиб юборарди”, - дейди 1-славян бригадасининг “Хохол” чақирув белгили артиллериячиси.

ДХР Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари идораси маълумотларига кўра, саккиз йиллик Киев режимининг Донбасс аҳолисига қарши қуролли тажовузи давомида 8769 дан ортиқ тинч аҳоли, шу жумладан 130 дан ортиқ бола махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин ҳалок бўлган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.