ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенконинг айтишича, Киевнинг Беларусга қарши фронт очиши ҳарбий нуқтаи назардан аҳмоқона, аммо жараён бошланиб бўлган. Бу ҳақда Беларусь президенти бугун йиғилган ҳарбий ва хавфсизлик кучлари билан учрашувда айтди.
“Мен аллақачон айтганман, бугун бу Украинада нафақат муҳокама қилинмоқда, балки Беларусь ҳудудида зарба бериш режалаштирилмоқда. Албатта, украиналикларга бу мутлақо керак эмас. Хўш, нега улар бизнинг жанубий чегараларимизда иккинчи фронтни очишади? Бу ҳарбийлар нуқтаи назаридан жиннилик. Лекин шунга қарамай, жараён бошланди”, - деди Беларусь президенти.
Лукашенконинг фикрича, Украинани бундай ҳаракатларга Ғарб ундамоқда.
“Уларнинг (расмий Киев – таҳр.) эгалари бизни у ерга тортиш учун Беларусга қарши уруш бошлашга ундамоқда. Бир вақтнинг ўзида Россия ва Беларусь билан шуғулланиш учун”, - деди Лукашенко.