Москва ва Минск қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишРоссийско-белорусские учения "Запад-2017" в Белоруссии
Российско-белорусские учения Запад-2017 в Белоруссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Беларусь қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Беларусь раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
“Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида вазият кескинлашиши муносабати билан биз Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасининг минтақавий гуруҳини жойлаштиришга келишиб олдик. Бари ҳужжатларимизга мувофиқ. Агар таҳдид хавфи ҳозиргидек даражага етса, биз Иттифоқ давлати гуруҳидан фойдаланишни бошлаймиз”, - деди Лукашенко хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилишда.
У гуруҳларни шакллантириш икки кун илгари унинг буйруғи билан бошланганига аниқлик киритди.
Бу ҳақда гап 7 октябрь куни Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммитидан кейин Лукашенконинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида борган.
Беларусь раҳбарининг таъкидлашича, республика атрофидаги вазият кескинлигича қолмоқда, Ғарбда эса Беларусь армияси Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий операцияда бевосита иштирок этдиган деган гап юрибди.
Лукашенко бунинг ортидан НАТО ва Европанинг айрим мамлакатлари раҳбарияти очиқчасига Беларусга ҳужум қилиш, ядро зарбасини беришгача вариантларни кўриб чиқишаётганини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0