Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Медведев Киев режимини бутунлай йўқ қилишга чақирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украинадаги сиёсий режимни бутунлай демонтаж қилиш зарурлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россиянинг келажакдаги ҳаракатларидан мақсад Украинадаги сиёсий режимни бутунлай йўқ қилиш бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

“Халқимизни ҳимоя қилиш ва мамлакат чегараларини ҳимоя қилишдан ташқари, келгусидаги ҳаракатларимиздан мақсад, менимча, Украинадаги сиёсий режимни тўлиқ демонтаж қилиш бўлиши керак”, - деб ёзди Медведев Telegram-каналида.

Бугун эрталаб Украина оммавий ахборот воситалари Киев ва Киев вилоятида портлашлар ҳақида хабар беришни бошлади. Қайд этилишича, Харьков, Одесса, Днепропетровск, Львов ва Львов вилояти, Ивано-Франковск, Тернополь, Хмельницк, Ровен ва Полтава вилоятлари ҳам ракета ҳужумига учраган.
Бундан ташқари, Владимир Зеленскийнинг идораси Запорожье, Винница, Суми, Житомирдаги энергетика объектларига ҳам зарба берилганини хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли кучлари Украинанинг ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан йирик зарбалар берганини, зарбадан кўзланган мақсадга эришилганини маълум қилди.
Путин Украина терактларига Россиянинг жавоби қатъий бўлишини маълум қилди