https://sputniknews.uz/20221010/medvedev-kiev-rejimini-butunlay-yoq-qilishga-chaqirdi-29007128.html
Медведев Киев режимини бутунлай йўқ қилишга чақирди
Медведев Киев режимини бутунлай йўқ қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украинадаги сиёсий режимни бутунлай демонтаж қилиш зарурлигини маълум қилди. 10.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-10T19:28+0500
2022-10-10T19:28+0500
2023-04-05T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
владимир зеленский
дмитрий медведев
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27769289_0:0:3047:1714_1920x0_80_0_0_3c91f697a769b27b4ed1bf50a5724cb3.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россиянинг келажакдаги ҳаракатларидан мақсад Украинадаги сиёсий режимни бутунлай йўқ қилиш бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.Бугун эрталаб Украина оммавий ахборот воситалари Киев ва Киев вилоятида портлашлар ҳақида хабар беришни бошлади. Қайд этилишича, Харьков, Одесса, Днепропетровск, Львов ва Львов вилояти, Ивано-Франковск, Тернополь, Хмельницк, Ровен ва Полтава вилоятлари ҳам ракета ҳужумига учраган.Бундан ташқари, Владимир Зеленскийнинг идораси Запорожье, Винница, Суми, Житомирдаги энергетика объектларига ҳам зарба берилганини хабар берди.Россия Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли кучлари Украинанинг ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан йирик зарбалар берганини, зарбадан кўзланган мақсадга эришилганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20221010/putin-29000176.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27769289_197:78:2523:1822_1920x0_80_0_0_6e870681478d8ac6e58559e9d44006ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, владимир зеленский, дмитрий медведев, россия
украина, владимир зеленский, дмитрий медведев, россия
Медведев Киев режимини бутунлай йўқ қилишга чақирди
19:28 10.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украинадаги сиёсий режимни бутунлай демонтаж қилиш зарурлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россиянинг келажакдаги ҳаракатларидан мақсад Украинадаги сиёсий режимни бутунлай йўқ қилиш бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Халқимизни ҳимоя қилиш ва мамлакат чегараларини ҳимоя қилишдан ташқари, келгусидаги ҳаракатларимиздан мақсад, менимча, Украинадаги сиёсий режимни тўлиқ демонтаж қилиш бўлиши керак”, - деб ёзди Медведев Telegram-каналида.
Бугун эрталаб Украина оммавий ахборот воситалари Киев ва Киев вилоятида портлашлар ҳақида хабар беришни бошлади. Қайд этилишича, Харьков, Одесса, Днепропетровск, Львов ва Львов вилояти, Ивано-Франковск, Тернополь, Хмельницк, Ровен ва Полтава вилоятлари ҳам ракета ҳужумига учраган.
Бундан ташқари, Владимир Зеленскийнинг идораси Запорожье, Винница, Суми, Житомирдаги энергетика объектларига ҳам зарба берилганини хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли кучлари Украинанинг ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан йирик зарбалар берганини, зарбадан кўзланган мақсадга эришилганини маълум қилди.