ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов дзюдо бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида -90 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган ўзбекистонлик дзюдочи барча рақибларини бирма-бир мағлуб этиб, мусобақа финалигача етиб келди.
Ҳал қилувчи беллашувда эса Бобонов италиялик Кристиан Парлатини устидан ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.
Тошкентда 6-13-октябрь кунлари дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионат "Ҳумо Арена" мажмуасида ўтказилмоқда. Унда 84 давлатдан жами 575 нафар (311 эркак, 264 аёл) дзюдочи мусобақа медаллари курашишмоқда.