Давлат Бобонов дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаДавлат Бобонов - чемпион мира по дзюдо в весовой категории до 90 кг
Давлат Бобонов - чемпион мира по дзюдо в весовой категории до 90 кг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
Бобонов финалда италиялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов дзюдо бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида -90 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган ўзбекистонлик дзюдочи барча рақибларини бирма-бир мағлуб этиб, мусобақа финалигача етиб келди.
Ҳал қилувчи беллашувда эса Бобонов италиялик Кристиан Парлатини устидан ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.
Тошкентда 6-13-октябрь кунлари дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионат "Ҳумо Арена" мажмуасида ўтказилмоқда. Унда 84 давлатдан жами 575 нафар (311 эркак, 264 аёл) дзюдочи мусобақа медаллари курашишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0