ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Украина ҳарбийлари Донекцнинг Калинин туманидаги 7-сон мактабни ўққа тутди, снарядлардан бири портламади ва қаватлар ўртасига келиб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт соат 10:30 да 7-сон мактаб томига иккита снаряд келиб тушган. Улардан бири синфхонага жиддий зарар етказган. Иккинчиси эса портламай қолган ва қаватлар ўртасида қолиб кетган.
Шаҳар мунтазам равишда ўққа тутилиши сабаб болалар масофавий таълим олишмоқда. Шу боис ҳеч ким жабрланмаган.