Тиббиёт йўналишида докторантура учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилди

Квоталарнинг 12 таси Тошкент тиббиёт академияси учун, 3 таси Тошкент педиатрия тиббиёт институти учун ажратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилда тиббиёт йўналишида докторантурада таҳсил олиш учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2023 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул квоталари тақсимотига кўра, олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун 300 та мақсадли квота ажратилди.
Улар орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги олий таълим муассасалари учун мўлжалланган ўринлар ҳам бор. Унга кўра, 15 нафар хотин-қиз 2023 йилда докторантурада тиббиёт ихтисосликлари бўйича мақсадли квота асосида ўқишга қабул қилинади.
Квоталарнинг 12 таси Тошкент тиббиёт академияси учун, 3 таси Тошкент педиатрия тиббиёт институти учун ажратилган.