https://sputniknews.uz/20221008/tibbiyot-yonalishida-doktorantura-uchun-xotin-qizlarga-15-ta-maqsadli-kvota-ajratildi-28927687.html
Тиббиёт йўналишида докторантура учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилди
Тиббиёт йўналишида докторантура учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилди
Sputnik Ўзбекистон
Квоталарнинг 12 таси Тошкент тиббиёт академияси учун, 3 таси Тошкент педиатрия тиббиёт институти учун ажратилган. 08.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-08T13:04+0500
2022-10-08T13:04+0500
2022-10-08T13:04+0500
жамият
тиббиёт муассаси
таълим
талабалар
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15961752_0:154:3095:1895_1920x0_80_0_0_902bd178450b18977f3c81772b168fe9.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилда тиббиёт йўналишида докторантурада таҳсил олиш учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2023 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул квоталари тақсимотига кўра, олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун 300 та мақсадли квота ажратилди.Улар орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги олий таълим муассасалари учун мўлжалланган ўринлар ҳам бор. Унга кўра, 15 нафар хотин-қиз 2023 йилда докторантурада тиббиёт ихтисосликлари бўйича мақсадли квота асосида ўқишга қабул қилинади.Квоталарнинг 12 таси Тошкент тиббиёт академияси учун, 3 таси Тошкент педиатрия тиббиёт институти учун ажратилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15961752_183:0:2912:2047_1920x0_80_0_0_7da65b197bd9475a7e9299324bacd301.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, таълим, талабалар, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, тиббиёт муассаси, таълим, талабалар, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Тиббиёт йўналишида докторантура учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилди
Квоталарнинг 12 таси Тошкент тиббиёт академияси учун, 3 таси Тошкент педиатрия тиббиёт институти учун ажратилган.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилда тиббиёт йўналишида докторантурада таҳсил олиш учун хотин-қизларга 15 та мақсадли квота ажратилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2023 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул квоталари тақсимотига кўра, олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун 300 та мақсадли квота ажратилди.
Улар орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги олий таълим муассасалари учун мўлжалланган ўринлар ҳам бор. Унга кўра, 15 нафар хотин-қиз 2023 йилда докторантурада тиббиёт ихтисосликлари бўйича мақсадли квота асосида ўқишга қабул қилинади.
Квоталарнинг 12 таси Тошкент тиббиёт академияси учун, 3 таси Тошкент педиатрия тиббиёт институти учун ажратилган.