ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Кўпчилик сафарбар қилинганлар ўзи билан қандай кийим ва жиҳозлар олиб боришни билмайди. Тажрибали жангчи "Sputnik Қрим" радиосида янги аскарларга ўзлари билан нима олиб бориш, қандай хатога йўл қўймаслик ва нималарга тайёр бўлиши ҳақида айтиб берди.
Фақат энг керакли буюмлар
Ўзингиз билан нимани олиб кетиш ҳақида ўйлаганда бир нарсани унутмаслик керак – сиз жанг майдонига қандай етиб оласиз? У ерда қандай ҳаракатланасиз. Ўз кучингиз биланми ёки от-уловда. Агар машина бўлмаса фақат битта рюкзакка сиғадиган нарсалар олиш керак холос.
Кийим ва ускуна танлаш
Машҳур "тактик" брендлар – оддий ҳаётда кийиб юришда чиройли кўриниши мумкин, лекин жанговар шароитларда жуда ёмон ишлайди. Агар сиз Арктик бурғулаш қурилмаларида ишлайдиган ишчиларнинг ботинкасини топсангиз, бу пойабзал сизга узоқ хизмат қилади ва оёқларингизни совуқдан сақлайди. Импорт қилинган қимматбаҳо брендларга алданманг. Улар силлиқ, чиойли, лекин бир зумда сув ўтказади, оёғингиз музлайди. Худди шу принцип ҳар шим ва кўйлак учун ҳам амал қилади. Турли шароитга дуч келганда, совуқ, шамол ва намлик вазиятларида чидаш осон бўлиши учун кийим бошни бошқа принципларга асосан танлаш керак.
Сбор необходимого снаряжения для участников спецоперации
© Sputnik / Илья Наймушин
/ Оёқ кийим танлашда улар нимадан ясалганлиги, сувўтказиш-ўтказмаслиги, ботинка узоқ вақт ечилмаганда оёқ уни ичида ўзини қандай ҳис қилиши, юриш, югуриш қулайлиги муҳимроқдир.
Куз фаслида каучук этиклар жуда зарур. Уларни бир размер каттасини олиш керак, чунки иссиқ жун пайпоқ билан кийганда оёққа мос келиши учун. Кузда, айниқса жанубда, Херсон йўналишида, лой мавсуми бошланади ва резина этиклар ҳаётий аҳамиятга эга бўлади.
Кепка, қўлқоп, юкни енгиллаштирувчи кийимлар бу ерда жуда тез ишдан чиқади. Уларни тез-тез янгилашга тайёр бўлинг. Кийим ва жиҳозлар қанчалик оддий бўлса – шунча яхши.
Сбор необходимого снаряжения для участников спецоперации
© Sputnik / Илья Наймушин
/ Бугун сизга қимматбаҳо хорижий бренд кийимларини таклиф қилаётганлар – шунчаки сизнинг пулингизни олмоқчи, улар сизни сифатлироқ жиҳозлашга ҳаракат қилаётгани йўқ. Масалан (хорижий) қулоқсиз дубулғанинг (шлем) ўзи неча кишининг умрига зомин бўлди.
Хуллас, 4500 рубллик Россия армияси комплекти нархи 60 минг бўлган сара хорижий кийим бошдан ёмон ишламайди.
Ўлимга тенг хатолар
Агар сиз “Мультикам” номли камуфляж кийимини сотиб олсангиз – ўзингизни осонгина ўлдирасиз. Чунки бу кийимда одатда "Айдар"* ва "Азов"* миллатчилар юради. Сиздан кимлигингизни ҳам сўраб ўтиришмайди. Чунки бу НАТОнинг кийими.
Шуни учун фақат Россия армияси рангларидаги камуфляж кийимлар сотиб олинг. Улар одатда “Пиксел” дизайнли бўлади.
Сбор необходимого снаряжения для участников спецоперации
© Sputnik / Илья Наймушин
/ Жанг майдонида ўзингизни ва дўстларингизни ўлдиришнинг яна бир осон йўли бу Whats app мессенжеридан фойдаланиш. Тажрибасиз жангчилар қариндошларига битта қизи расм ёки видео ташлайман деб бўлинмасининг турган жойини душманга билдириб қўйган.
Дори-дармон
Агар бирор сурункали касаллиuгингиз бўлса ва унинг учун доимий ичиб юрадиган дори керак бўлса, ҳарбий шифокорлар бундан бехабар. Бу муаммони ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Сотиб олинг ва ўзингиз билан олиб юринг.
Сбор необходимого снаряжения для участников спецоперации
© Sputnik / Илья Наймушин
/ Қанча буюм олиш керак
Икки жуфт пайпоқ олиш керакми ёки 30 жуфт? Тажрибали одам бу борада албатта бирнчисини танлайди. Имкон пайдо бўлиши билан у пайпоқни ювиб қуритиб олади. У ерда албатта куни икки маротаба душ қабул қилишнинг имкони йўқ, лекин сиз ўзингизни тоза ва қуруқ сақлашни эплашингиз керак. Чунки шундай қилмасангиз – ўласиз.
Умуман жанг майдонида кийим бош ва жиҳозлардан бошқа хатарлар ҳам жуда кўп, масалан “ҳаво” тревогаси нималигини билиш, нотаниш жойда қандай қадам ташлаб юриш, қаерга ҳожатхонага бориш, телефондан қандай фойдаланиш ва ҳо казо.
Сбор необходимого снаряжения для участников спецоперации
© Sputnik / Илья Наймушин
/ Фойдали кичик буюмлар
Нам салфеткалар ва сочиқлар жуда асқотади. Бир пакет нам салфетка ичига 100-200 грам ароқ солинса у ажойиб ювиниш ёки дезинфекция воситасига айланади.
Сбор необходимого снаряжения для участников спецоперации
© Sputnik / Илья Наймушин
/ *Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳлар