ТОШКЕНТ, Sputnik, 7 окт - Украина ҳарбийлари Донецк, Горловка ва Макеевкани НАТОнинг 155 мм калибрли снаряди билан ўққа тутган. Бу ҳақида бугун, жума куни, Донецк Халқ Республикасининг Украина ҳарбий жиноятларига алоқадор масалаларни назорат қилиш маркази хабар берган.
“Украина Қуролли Кучлари томонидан ушбу йўналишларда : Никитов туманининг Дзержинск, Горловка аҳоли яшаш пунктлари олтита, Черногвардейск туманининг Орловка ва Макеевка аҳоли яшаш пунктлари тўртта 155 мм калбирли снаряд билан ўққа тутилган”, - дейилади марказ Telegram каналида
Маълум қилинишича, Украина Қуролли Кучлари Донецкнинг Куйбишев ва Киев туманларига ҳам снаряд учирган.
155 мм калибрли артиллериядан НАТО мамлакатлари фойдаланади. Шунингдек, Украинада бундай калибр учун ягона нусхада “Богдана” ғилдиракли ўзиюрар артиллерия ўрнатмаси ишлаб чиқарилган. Аввалроқ АҚШ Киевга 155 мм калибрли М-777 гаубицаларини етказиб берган. Украина қўшинлари ундан шаҳарларни ўққа тутган. Натижада тинч аҳоли ҳалок бўлган