Пойтахтдаги айрим мактабларда рақамли кутубхона тизими жорий этилди

Ҳозирги кунда рақамли кутубхона платформасига киритилган ўқувчилар сони 40 689 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Болаларни электрон кутубхона имкониятларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларда рақамли кутубхона лойиҳаси тўлиқ жорий этилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Мазкур мактабларда ҳозирги кунда рақамли кутубхона платформасига киритилган ўқувчилар сони 40 689 нафарни ташкил этмоқда.
“Тизимга юкланган китобларнинг умумий сони 95 686 тага тенг. Улардан фойдаланиб келаётган фаол китобхонларнинг умумий сони айни вақтда 2 300 нафардан ортиқни ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.
Рақамли кутубхона тизими ёрдамида ўқувчилар орасида қайси китобларга талаб юқорилиги ҳам доимий назорат қилиб борилади.
Рақамли кутубхона
Айтилишича, мамлакатдаги мавжуд умумтаълим мактаблари кутубхоналарида жами 15,3 млн нусха адабиётлар фонди мавжуд.
лотин - 7,7 млн нусха;
рус - 1,6 млн нусха;
тожик - 23 минг нусха;
қозоқ - 92 минг нусха;
қирғиз - 3,5 минг нусха;
туркман - 609 нусха.
Шунингдек, китобларнинг 78,5 нинг нусхасини инглиз, немис ва француз тилларидаги адабиётлар ташкил қилади.
Рақамли кутубхона
Ҳозирда мактаб кутубхоналаридаги доимий китобхон ўқувчилар сони 3,1 млн нафардан иборат.
Шу билан бирга, ўқувчиларни интернет тармоғи орқали китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида www.kitob.uz сайти ташкил этилган.
Рақамли кутубхона
Порталга бадиий адабиётларнинг 5 мингдан зиёд электрон шакллари ҳамда 120 номдаги ўзбек мумтоз ва замонавий ҳамда жаҳон адабиёти намуналарининг аудио китоб шаклдаги вариантлари жойланган.
Ҳозирда сайтдан бир кунда ўртача 11-12 минг нафар ўқувчи фойдаланмоқда.