https://sputniknews.uz/20221006/poytaxtdagi-ayrim-maktablarda-raqamli-kutubxona-tizimi-joriy-etildi-28875105.html
Пойтахтдаги айрим мактабларда рақамли кутубхона тизими жорий этилди
Пойтахтдаги айрим мактабларда рақамли кутубхона тизими жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги кунда рақамли кутубхона платформасига киритилган ўқувчилар сони 40 689 нафарни ташкил этмоқда. 06.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-06T19:16+0500
2022-10-06T19:16+0500
2022-10-06T19:16+0500
жамият
мактаб
китоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28874596_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_89989492915a151123ead57ef2fb8a42.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Болаларни электрон кутубхона имкониятларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларда рақамли кутубхона лойиҳаси тўлиқ жорий этилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Мазкур мактабларда ҳозирги кунда рақамли кутубхона платформасига киритилган ўқувчилар сони 40 689 нафарни ташкил этмоқда.Рақамли кутубхона тизими ёрдамида ўқувчилар орасида қайси китобларга талаб юқорилиги ҳам доимий назорат қилиб борилади.Айтилишича, мамлакатдаги мавжуд умумтаълим мактаблари кутубхоналарида жами 15,3 млн нусха адабиётлар фонди мавжуд.Шунингдек, китобларнинг 78,5 нинг нусхасини инглиз, немис ва француз тилларидаги адабиётлар ташкил қилади.Ҳозирда мактаб кутубхоналаридаги доимий китобхон ўқувчилар сони 3,1 млн нафардан иборат.Шу билан бирга, ўқувчиларни интернет тармоғи орқали китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида www.kitob.uz сайти ташкил этилган.Порталга бадиий адабиётларнинг 5 мингдан зиёд электрон шакллари ҳамда 120 номдаги ўзбек мумтоз ва замонавий ҳамда жаҳон адабиёти намуналарининг аудио китоб шаклдаги вариантлари жойланган.Ҳозирда сайтдан бир кунда ўртача 11-12 минг нафар ўқувчи фойдаланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28874596_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6adbc69c522d89679aa286737ea94106.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, китоб
Пойтахтдаги айрим мактабларда рақамли кутубхона тизими жорий этилди
Ҳозирги кунда рақамли кутубхона платформасига киритилган ўқувчилар сони 40 689 нафарни ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Болаларни электрон кутубхона имкониятларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларда рақамли кутубхона лойиҳаси тўлиқ жорий этилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Мазкур мактабларда ҳозирги кунда рақамли кутубхона платформасига киритилган ўқувчилар сони 40 689 нафарни ташкил этмоқда.
“Тизимга юкланган китобларнинг умумий сони 95 686 тага тенг. Улардан фойдаланиб келаётган фаол китобхонларнинг умумий сони айни вақтда 2 300 нафардан ортиқни ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.
Рақамли кутубхона тизими ёрдамида ўқувчилар орасида қайси китобларга талаб юқорилиги ҳам доимий назорат қилиб борилади.
Айтилишича, мамлакатдаги мавжуд умумтаълим мактаблари кутубхоналарида жами 15,3 млн нусха адабиётлар фонди мавжуд.
Шунингдек, китобларнинг 78,5 нинг нусхасини инглиз, немис ва француз тилларидаги адабиётлар ташкил қилади.
Ҳозирда мактаб кутубхоналаридаги доимий китобхон ўқувчилар сони 3,1 млн нафардан иборат.
Шу билан бирга, ўқувчиларни интернет тармоғи орқали китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида www.kitob.uz сайти ташкил этилган.
Порталга бадиий адабиётларнинг 5 мингдан зиёд электрон шакллари ҳамда 120 номдаги ўзбек мумтоз ва замонавий ҳамда жаҳон адабиёти намуналарининг аудио китоб шаклдаги вариантлари жойланган.
Ҳозирда сайтдан бир кунда ўртача 11-12 минг нафар ўқувчи фойдаланмоқда.