Бугун ҳарорат +26 даражагача кўтарилади

Бугун кундузи ҳарорат 21-26 даража, тоғли ҳудудларда 14-19 даража бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-26 даражани ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22...24 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14...19 даража бўлади.