АҚШ Дугинанинг ўлими ортида Украина турибди деб ҳисоблайди – ОАВ

Америка разведка хизматларига кўра, россиялик файласуф Александ Дугиннинг қизи Дарьянинг ўлдириб кетилиши Украина ҳукуматининг розилиги билан бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари разведка хизматлари россиялик журналист Дарья Дугинанинг ўлдирилишида Украина расмийлари вакиллари иштирок этган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.
Газета манбалари миссияга қайси Украина ҳукумати рухсат бергани, уни ким амалга оширгани ва Украина президенти Владимир Зеленский бунга рози бўлганми ёки йўқлигини ошкор қилмаган.
“АҚШ разведка идоралари Украина ҳукуматининг айрим аъзолари август ойида Москва вилоятида Дарья Дугинанинг ўлимига сабаб бўлган автомобиль портлатилишига рухсат берган, деб ҳисоблайди”, - дейилади хабарда.
Мақола муаллифларининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар суиқасдда разведка маълумотларини тақдим этиш орқали ҳам, бошқа йўл билан ҳам иштирок этмаган. Киев Дугинанинг ўлдирилиши бўйича Вашингтон билан маслаҳатлашмаган.
“Россия бу суиқасдга аниқ жавоб бермаган бўлса-да, ҳолат жанг майдонидаги вазиятга бевосита таъсир қилмаслиги ва Москвани Украинанинг юқори мартабали амалдорларига қарши ўз зарбаларини беришга ундаши мумкинлигидан хавотирда”, - дейилади мақолада.
Таъкидланишича, Вашингтоннинг ҳафсаласи Украина уни, айниқса Россия ҳудудидаги ҳарбий режалари ва махфий операциялари борасида бохабар қилмаганидан пир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 21 август тунда Москва вилоятида Даря Дугинанинг автомобили масофадан туриб портлатиб юборилган эди. Мутахассислар айтишига кўра, ушбу суиқасд аслида Дарьянинг отаси файласуф Александр Дугинга қарши уюштирилган. У тасодиф туфайли сўнгги дақиқада бошқа автомобилда шаҳарга қайтишга қарор қилган.
Россия Федерал Хавфсизлик хизматига кўра, суиқасд Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланган ва содир этилган. Жиноятчи — Украина фуқароси Вовк Наталя Павловна. Қотиллик содир бўлган куни, 21 августда у қизи билан "Традиция" фестивалида бўлган. Масофадан туриб бошқарилувчи бомба портлатилганидан сўнг Эстонияга чиқиб кетган.
Дарья Дугинанинг ўлими: қотилликда гумонланувчи ҳақида нималар маълум