https://sputniknews.uz/20221006/aqsh-duginaning-olimi-ortida-ukraina-turibdi-deb-hisoblaydi--oav-28844524.html
АҚШ Дугинанинг ўлими ортида Украина турибди деб ҳисоблайди – ОАВ
АҚШ Дугинанинг ўлими ортида Украина турибди деб ҳисоблайди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Америка разведка хизматларига кўра, россиялик файласуф Александ Дугиннинг қизи Дарьянинг ўлдириб кетилиши Украина ҳукуматининг розилиги билан бўлган. 06.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-06T11:57+0500
2022-10-06T11:57+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
украина
ақш
қотиллик
журналист
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/15/27325622_0:157:3087:1893_1920x0_80_0_0_8c30f2e76122f4a5f8d11ac3fdd4210c.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари разведка хизматлари россиялик журналист Дарья Дугинанинг ўлдирилишида Украина расмийлари вакиллари иштирок этган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.Газета манбалари миссияга қайси Украина ҳукумати рухсат бергани, уни ким амалга оширгани ва Украина президенти Владимир Зеленский бунга рози бўлганми ёки йўқлигини ошкор қилмаган.Мақола муаллифларининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар суиқасдда разведка маълумотларини тақдим этиш орқали ҳам, бошқа йўл билан ҳам иштирок этмаган. Киев Дугинанинг ўлдирилиши бўйича Вашингтон билан маслаҳатлашмаган.Таъкидланишича, Вашингтоннинг ҳафсаласи Украина уни, айниқса Россия ҳудудидаги ҳарбий режалари ва махфий операциялари борасида бохабар қилмаганидан пир бўлган.Эслатиб ўтамиз, 21 август тунда Москва вилоятида Даря Дугинанинг автомобили масофадан туриб портлатиб юборилган эди. Мутахассислар айтишига кўра, ушбу суиқасд аслида Дарьянинг отаси файласуф Александр Дугинга қарши уюштирилган. У тасодиф туфайли сўнгги дақиқада бошқа автомобилда шаҳарга қайтишга қарор қилган.Россия Федерал Хавфсизлик хизматига кўра, суиқасд Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланган ва содир этилган. Жиноятчи — Украина фуқароси Вовк Наталя Павловна. Қотиллик содир бўлган куни, 21 августда у қизи билан "Традиция" фестивалида бўлган. Масофадан туриб бошқарилувчи бомба портлатилганидан сўнг Эстонияга чиқиб кетган.
https://sputniknews.uz/20220823/darya-duginaning-olimi-qotillikda-gumonlanuvchi-haqida-nimalar-malum-27382295.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/15/27325622_178:0:2909:2048_1920x0_80_0_0_41f4b22133e7ed89837ce536f7921d83.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, қотиллик, журналист, россия
дунёда, украина, ақш, қотиллик, журналист, россия
АҚШ Дугинанинг ўлими ортида Украина турибди деб ҳисоблайди – ОАВ
11:57 06.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Америка разведка хизматларига кўра, россиялик файласуф Александ Дугиннинг қизи Дарьянинг ўлдириб кетилиши Украина ҳукуматининг розилиги билан бўлган.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари разведка хизматлари россиялик журналист Дарья Дугинанинг ўлдирилишида Украина расмийлари вакиллари иштирок этган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “The New York Times” нашри
хабар берди. Газета манбалари миссияга қайси Украина ҳукумати рухсат бергани, уни ким амалга оширгани ва Украина президенти Владимир Зеленский бунга рози бўлганми ёки йўқлигини ошкор қилмаган.
“АҚШ разведка идоралари Украина ҳукуматининг айрим аъзолари август ойида Москва вилоятида Дарья Дугинанинг ўлимига сабаб бўлган автомобиль портлатилишига рухсат берган, деб ҳисоблайди”, - дейилади хабарда.
Мақола муаллифларининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар суиқасдда разведка маълумотларини тақдим этиш орқали ҳам, бошқа йўл билан ҳам иштирок этмаган. Киев Дугинанинг ўлдирилиши бўйича Вашингтон билан маслаҳатлашмаган.
“Россия бу суиқасдга аниқ жавоб бермаган бўлса-да, ҳолат жанг майдонидаги вазиятга бевосита таъсир қилмаслиги ва Москвани Украинанинг юқори мартабали амалдорларига қарши ўз зарбаларини беришга ундаши мумкинлигидан хавотирда”, - дейилади мақолада.
Таъкидланишича, Вашингтоннинг ҳафсаласи Украина уни, айниқса Россия ҳудудидаги ҳарбий режалари ва махфий операциялари борасида бохабар қилмаганидан пир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 21 август тунда Москва вилоятида Даря Дугинанинг автомобили масофадан туриб портлатиб юборилган эди. Мутахассислар айтишига кўра, ушбу суиқасд аслида Дарьянинг отаси файласуф Александр Дугинга қарши уюштирилган. У тасодиф туфайли сўнгги дақиқада бошқа автомобилда шаҳарга қайтишга қарор қилган.
Россия Федерал Хавфсизлик хизматига кўра, суиқасд Украина махсус хизматлари томонидан
тайёрланган ва содир этилган. Жиноятчи — Украина фуқароси Вовк Наталя Павловна. Қотиллик содир бўлган куни, 21 августда у қизи билан "Традиция" фестивалида бўлган. Масофадан туриб бошқарилувчи бомба портлатилганидан сўнг Эстонияга чиқиб кетган.