АҚШ Бразилияга босим ўтказмоқда – россиялик дипломат

Россиянинг Бразилиядаги элчисининг айтишича, АҚШ Бразилияни Москвага қарши санкциялар жорий этишга ундамоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Бразилияга босим ўтказиб, уни Москвага қарши санкциялар қўллашга ундаяпти. Бу ҳақда РИА Новости Россиянинг Бразилиядаги элчиси Алексей Лабецкийга таяниб, хабар берди.

“Албатта. Биз буни жуда яхши кўриб турибмиз”, - деган у Ғарб Бразилияга босим ўтказяптими, деган саволга жавоб бераётиб.

Лабецкийнинг таъкидлашича, Ғарб ва биринчи навбатда АҚШ бразилияликларни Россияга қарши санкциялар зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
“Ҳозирча улар ҳеч қандай самарага эришгани йўқ”, -дея қўшимча қилган элчи.
Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Бразилия президенти Жаир Болсонаро Лотин Америкаси давлати БМТнинг Россия президенти Владимир Путинни қораловчи ёки санкциялар таклиф этувчи резолюциясига овоз бермаслигини айтди. Июль ойида у Ғарб томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар самара бермаганини билдирди.
Август ойи бошида Бразилия ташқи ишлар ва мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари, собиқ президент ва президентликка номзод Луис Инасиу Лула да Силванинг маслаҳатчиси бўлган Селсо Аморим, агар у яна президентликка келса, мамлакат Россияга қарши санкциялар қўлланилишини қўллаб-қувватламаслигини айтди.
Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Ғарб Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу биринчи навбатда АҚШ ва Европанинг ўзлари учун муаммога айланди. Хусусан, санкциялар электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархининг кескин ошишига олиб келди.
Владимир Путиннинг таъкидлашича, Москвани тўсиш ва кучсизлантириш Ғарб учун узоқ муддатли стратегия бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берган. АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.