https://sputniknews.uz/20221006/aqsh-braziliyaga-bosim-otkazmoqda--rossiyalik-diplomat-28842005.html
АҚШ Бразилияга босим ўтказмоқда – россиялик дипломат
АҚШ Бразилияга босим ўтказмоқда – россиялик дипломат
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Бразилиядаги элчисининг айтишича, АҚШ Бразилияни Москвага қарши санкциялар жорий этишга ундамоқда. 06.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-06T11:03+0500
2022-10-06T11:03+0500
2023-04-05T18:40+0500
санкциялар
бразилия
ақш
дунёда
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1e/18987975_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_6d9e01b70ed749c77b7211e589516ae1.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Бразилияга босим ўтказиб, уни Москвага қарши санкциялар қўллашга ундаяпти. Бу ҳақда РИА Новости Россиянинг Бразилиядаги элчиси Алексей Лабецкийга таяниб, хабар берди.Лабецкийнинг таъкидлашича, Ғарб ва биринчи навбатда АҚШ бразилияликларни Россияга қарши санкциялар зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Бразилия президенти Жаир Болсонаро Лотин Америкаси давлати БМТнинг Россия президенти Владимир Путинни қораловчи ёки санкциялар таклиф этувчи резолюциясига овоз бермаслигини айтди. Июль ойида у Ғарб томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар самара бермаганини билдирди.Август ойи бошида Бразилия ташқи ишлар ва мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари, собиқ президент ва президентликка номзод Луис Инасиу Лула да Силванинг маслаҳатчиси бўлган Селсо Аморим, агар у яна президентликка келса, мамлакат Россияга қарши санкциялар қўлланилишини қўллаб-қувватламаслигини айтди.Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Ғарб Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу биринчи навбатда АҚШ ва Европанинг ўзлари учун муаммога айланди. Хусусан, санкциялар электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархининг кескин ошишига олиб келди. Владимир Путиннинг таъкидлашича, Москвани тўсиш ва кучсизлантириш Ғарб учун узоқ муддатли стратегия бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берган. АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
бразилия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1e/18987975_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_580e3ccacc361232ffeb973628c2cfcd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
санкциялар, бразилия, ақш, дунёда, россия
санкциялар, бразилия, ақш, дунёда, россия
АҚШ Бразилияга босим ўтказмоқда – россиялик дипломат
11:03 06.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Россиянинг Бразилиядаги элчисининг айтишича, АҚШ Бразилияни Москвага қарши санкциялар жорий этишга ундамоқда.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Бразилияга босим ўтказиб, уни Москвага қарши санкциялар қўллашга ундаяпти. Бу ҳақда
РИА Новости Россиянинг Бразилиядаги элчиси Алексей Лабецкийга таяниб, хабар берди.
“Албатта. Биз буни жуда яхши кўриб турибмиз”, - деган у Ғарб Бразилияга босим ўтказяптими, деган саволга жавоб бераётиб.
Лабецкийнинг таъкидлашича, Ғарб ва биринчи навбатда АҚШ бразилияликларни Россияга қарши санкциялар зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
“Ҳозирча улар ҳеч қандай самарага эришгани йўқ”, -дея қўшимча қилган элчи.
Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Бразилия президенти Жаир Болсонаро Лотин Америкаси давлати БМТнинг Россия президенти Владимир Путинни қораловчи ёки санкциялар таклиф этувчи резолюциясига овоз бермаслигини айтди. Июль ойида у Ғарб томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар самара бермаганини билдирди.
Август ойи бошида Бразилия ташқи ишлар ва мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари, собиқ президент ва президентликка номзод Луис Инасиу Лула да Силванинг маслаҳатчиси бўлган Селсо Аморим, агар у яна президентликка келса, мамлакат Россияга қарши санкциялар қўлланилишини қўллаб-қувватламаслигини айтди.
Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Ғарб Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу биринчи навбатда АҚШ ва Европанинг ўзлари учун муаммога айланди. Хусусан, санкциялар электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархининг кескин ошишига олиб келди.
Владимир Путиннинг таъкидлашича, Москвани тўсиш ва кучсизлантириш Ғарб учун узоқ муддатли стратегия бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берган. АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.