ОПEК+ нефть қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартиради

ОПEК+ давлатлари ноябрь ойидан нефть қазиб олишни кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар. Қарорни барча аъзолар маъқуллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. ОПEК+ давлатлари ноябрь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар, дейилади аъзо давлатлар вакиллари йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган коммюникеда.
“2022 йил ноябрь ойидан бошлаб ОПEК ва ОПEКга аъзо бўлмаган мамлакатлар учун умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 2022 йил август ойига нисбатан кунига икки миллион баррелга камайтиришга мослаштиринг”, — дейилади ҳужжатда.
ОПEК+нинг ушбу қарори “жаҳон иқтисодиёти атрофидаги ноаниқликлар ва нефть бозори прогнозларини ҳисобга олган ҳолда”, шунингдек, альянснинг фаол ёндашувига мувофиқ қабул қилингани қайд этилган.Ушбу қарор битимнинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланган.
"Оқ уй" аллақачон нефть қазиб олувчи давлатларнинг ушбу қарори "узоқни кўра билмаслик" деган баёнот билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россияга қарши янги санкциялар Россия нефтини денгиз орқали учинчи давлатларга белгиланган чегарадан юқори нархда ташишни тақиқлашни назарда тутади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг 5 декабрдан кучга кирадиган санкцияларига кўра, Россия хом нефтини Иттифоқ мамлакатларига денгиз орқали олиб киришни тақиқлайди.
Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан ўрнатилган кўплаб чекловлар натижасида жаҳон бозорларида энергия ташувчилари нархлари ва инфляция рекорд даражасига кўтарилди. Вазиятни барқарорлаштириш учун Жо Байден июль ойида Яқин Шарққа ташриф буюриб Саудия Арабистонидан нефть қазиб олиш ва етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган эди. Байден ташрифидан сўнг квоталар олдин режалаштирилган, кунига атиги 100 минг баррелга оширилган эди.