https://sputniknews.uz/20221005/opek-neft-qazib-olishni-kuniga-2-million-barrelga-qisqartiradi-28837168.html
ОПEК+ нефть қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартиради
ОПEК+ нефть қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартиради
Sputnik Ўзбекистон
ОПEК+ давлатлари ноябрь ойидан нефть қазиб олишни кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар. Қарорни барча аъзолар маъқуллади. 05.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-05T21:45+0500
2022-10-05T21:45+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
нефть
опек
ақш
санкциялар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24508182_0:241:2787:1809_1920x0_80_0_0_2100eff00d0bffa3faf598d35736cd15.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. ОПEК+ давлатлари ноябрь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар, дейилади аъзо давлатлар вакиллари йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган коммюникеда.ОПEК+нинг ушбу қарори “жаҳон иқтисодиёти атрофидаги ноаниқликлар ва нефть бозори прогнозларини ҳисобга олган ҳолда”, шунингдек, альянснинг фаол ёндашувига мувофиқ қабул қилингани қайд этилган.Ушбу қарор битимнинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланган."Оқ уй" аллақачон нефть қазиб олувчи давлатларнинг ушбу қарори "узоқни кўра билмаслик" деган баёнот билан чиқди. Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россияга қарши янги санкциялар Россия нефтини денгиз орқали учинчи давлатларга белгиланган чегарадан юқори нархда ташишни тақиқлашни назарда тутади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг 5 декабрдан кучга кирадиган санкцияларига кўра, Россия хом нефтини Иттифоқ мамлакатларига денгиз орқали олиб киришни тақиқлайди.Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан ўрнатилган кўплаб чекловлар натижасида жаҳон бозорларида энергия ташувчилари нархлари ва инфляция рекорд даражасига кўтарилди. Вазиятни барқарорлаштириш учун Жо Байден июль ойида Яқин Шарққа ташриф буюриб Саудия Арабистонидан нефть қазиб олиш ва етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган эди. Байден ташрифидан сўнг квоталар олдин режалаштирилган, кунига атиги 100 минг баррелга оширилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24508182_28:0:2759:2048_1920x0_80_0_0_9670eee0a77b97351a1dec215858f6ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нефть, опек, ақш, санкциялар, россия
дунёда, нефть, опек, ақш, санкциялар, россия
ОПEК+ нефть қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартиради
21:45 05.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) ОПEК+ давлатлари ноябрь ойидан нефть қазиб олишни кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар. Қарорни барча аъзолар маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. ОПEК+ давлатлари ноябрь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига икки миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар, дейилади аъзо давлатлар вакиллари йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган коммюникеда.
“2022 йил ноябрь ойидан бошлаб ОПEК ва ОПEКга аъзо бўлмаган мамлакатлар учун умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 2022 йил август ойига нисбатан кунига икки миллион баррелга камайтиришга мослаштиринг”, — дейилади ҳужжатда.
ОПEК+нинг ушбу қарори “жаҳон иқтисодиёти атрофидаги ноаниқликлар ва нефть бозори прогнозларини ҳисобга олган ҳолда”, шунингдек, альянснинг фаол ёндашувига мувофиқ қабул қилингани қайд этилган.Ушбу қарор битимнинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланган.
"Оқ уй" аллақачон нефть қазиб олувчи давлатларнинг ушбу қарори "узоқни кўра билмаслик" деган баёнот билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россияга қарши янги санкциялар Россия нефтини денгиз орқали учинчи давлатларга белгиланган чегарадан юқори нархда ташишни тақиқлашни назарда тутади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг 5 декабрдан кучга кирадиган санкцияларига кўра, Россия хом нефтини Иттифоқ мамлакатларига денгиз орқали олиб киришни тақиқлайди.
Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан ўрнатилган кўплаб чекловлар натижасида жаҳон бозорларида энергия ташувчилари нархлари ва инфляция рекорд даражасига кўтарилди. Вазиятни барқарорлаштириш учун Жо Байден июль ойида Яқин Шарққа ташриф буюриб Саудия Арабистонидан нефть қазиб олиш ва етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган эди. Байден ташрифидан сўнг квоталар олдин режалаштирилган, кунига атиги 100 минг баррелга оширилган эди.