ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бутунжаҳон консерватив ҳаракатлар конференцияси (CPAC) Twitter’да АҚШ Демократик партиясини Украинага “совға”дан воз кечишга чақирган пост эълон қилди, деб ёзади “The Washington Post”.
Қайд этилишича, Америка ташкилоти матнни Россия байроғи фонида жойлаштирган. Бироқ, пост бир неча соатдан кейин олиб ташланган. Бутунжаҳон консерватив ҳаракатлар конференцияси демократларни Украинага "совға беришни" тўхтатишга чақирмоқда.
Нашрнинг тушунтиришича, CPAC ўз баёнотида Киевни қўллаб-қувватлаган , бироқ у АҚШнинг ёрдамига қарши эканини таъкидлаган.
“Биз Владимир Путинга қарши туришимиз керак, бироқ америкалик солиқ тўловчилар кўп харажатларни ўз зиммаларига олмасликлари лозим”, - дейилган ўчирилган твитда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, бу қарашлар Республикачилар партиясининг баъзи таниқли аъзоларига ҳам тегишли.
Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги траншини эълон қилди, унга тўртта HIMARS кўп ракета ташувчиси, 32 та артиллерия ва 200 та зирҳли техника киради. Россия махсус операцияси бошланганидан бери Киев Вашингтондан 16,8 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам олган.
Россиянинг махсус ҳарбий операцияси фонида АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.