https://sputniknews.uz/20221005/aqsh-rossiya-bayrogi-ostida-ukrainaga-berilayotgan-sovgaga-qarshi-namoyishga-chiqdi-28826977.html
АҚШ Россия байроғи остида Украинага берилаётган “совға”га қарши намойишга чиқди
АҚШ Россия байроғи остида Украинага берилаётган “совға”га қарши намойишга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
“The Washington Post”нинг ёзишича, АҚШ консерваторлари Украинага берилаётган ёрдамга қарши Россия байроғи билан твит ёзишмоқда 05.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-05T18:38+0500
2022-10-05T18:38+0500
2023-04-05T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1294/08/12940857_0:55:1043:642_1920x0_80_0_0_4a395b38f355c8982e3a2fca5b79ebdb.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бутунжаҳон консерватив ҳаракатлар конференцияси (CPAC) Twitter’да АҚШ Демократик партиясини Украинага “совға”дан воз кечишга чақирган пост эълон қилди, деб ёзади “The Washington Post”.Қайд этилишича, Америка ташкилоти матнни Россия байроғи фонида жойлаштирган. Бироқ, пост бир неча соатдан кейин олиб ташланган. Бутунжаҳон консерватив ҳаракатлар конференцияси демократларни Украинага "совға беришни" тўхтатишга чақирмоқда.“Биз Владимир Путинга қарши туришимиз керак, бироқ америкалик солиқ тўловчилар кўп харажатларни ўз зиммаларига олмасликлари лозим”, - дейилган ўчирилган твитда.Нашрнинг қўшимча қилишича, бу қарашлар Республикачилар партиясининг баъзи таниқли аъзоларига ҳам тегишли.Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги траншини эълон қилди, унга тўртта HIMARS кўп ракета ташувчиси, 32 та артиллерия ва 200 та зирҳли техника киради. Россия махсус операцияси бошланганидан бери Киев Вашингтондан 16,8 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам олган.Россиянинг махсус ҳарбий операцияси фонида АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1294/08/12940857_58:0:985:695_1920x0_80_0_0_bda3f0e6a39dadfce9020557b446fcca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, ақш, россия
АҚШ Россия байроғи остида Украинага берилаётган “совға”га қарши намойишга чиқди
18:38 05.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) “The Washington Post”нинг ёзишича, АҚШ консерваторлари Украинага берилаётган ёрдамга қарши Россия байроғи билан твит ёзишмоқда
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бутунжаҳон консерватив ҳаракатлар конференцияси (CPAC) Twitter’да АҚШ Демократик партиясини Украинага “совға”дан воз кечишга чақирган пост эълон қилди, деб ёзади
“The Washington Post”. Қайд этилишича, Америка ташкилоти матнни Россия байроғи фонида жойлаштирган. Бироқ, пост бир неча соатдан кейин олиб ташланган. Бутунжаҳон консерватив ҳаракатлар конференцияси демократларни Украинага "совға беришни" тўхтатишга чақирмоқда.
Нашрнинг тушунтиришича, CPAC ўз баёнотида Киевни қўллаб-қувватлаган , бироқ у АҚШнинг ёрдамига қарши эканини таъкидлаган.
“Биз Владимир Путинга қарши туришимиз керак, бироқ америкалик солиқ тўловчилар кўп харажатларни ўз зиммаларига олмасликлари лозим”, - дейилган ўчирилган твитда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, бу қарашлар Республикачилар партиясининг баъзи таниқли аъзоларига ҳам тегишли.
Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги траншини эълон қилди, унга тўртта HIMARS кўп ракета ташувчиси, 32 та артиллерия ва 200 та зирҳли техника киради. Россия махсус операцияси бошланганидан бери Киев Вашингтондан 16,8 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам олган.
Россиянинг махсус ҳарбий операцияси фонида АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.