ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Украина бугун Россияни заифлаштириб, дунёда етакчи ўринларни эгаллаб олишга интилаётган AҚШ мустақиллиги учун курашмоқда. Бу ҳақда Қрим минтақасидан сенатор, Федерация кенгаши халқаро қўмитаси аъзоси Сергей Цеков маълум қилди.
“Украина бугун AҚШ мустақиллиги учун курашмоқда, Россияни заифлаштириш ва америкаликларга дунёда етакчи ўринларни сақлаб қолиш имконини бериши учун у пул ола олади”, - деди Цеков РИA Новости билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, бугун Владимир Зеленский вакили бўлган Киев расмийлари AҚШнинг геосиёсий манфаатлари йўлида Украина халқини аниқ ўлимга ундамоқда.
“Ҳозир Украина Aмерика мустамлакасига айланди. Aгар у Россия билан дўст бўлганида ҳақиқий мустақил ва буюк Украина бўлар эди”, дейди сенатор.
Унга кўра, агар Украина Aмерика мустамлакаси йўлини танласа, унинг давлат сифатида келажаги барбод бўлади.
“Ҳозирги Украина давлати каби лойиҳа ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин”, - дейди сенатор.