Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина AҚШ мустақиллиги учун курашмоқда – россиялик сенатор

© AFP 2023 / Sergei SupinskyУкраинский флаг в Киеве
Украинский флаг в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Россиялик сенаторнинг фикрича, Украина Россия билан дўст бўлганида ҳақиқий мустақил ва буюк Украина бўлар эди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Украина бугун Россияни заифлаштириб, дунёда етакчи ўринларни эгаллаб олишга интилаётган AҚШ мустақиллиги учун курашмоқда. Бу ҳақда Қрим минтақасидан сенатор, Федерация кенгаши халқаро қўмитаси аъзоси Сергей Цеков маълум қилди.

“Украина бугун AҚШ мустақиллиги учун курашмоқда, Россияни заифлаштириш ва америкаликларга дунёда етакчи ўринларни сақлаб қолиш имконини бериши учун у пул ола олади”, - деди Цеков РИA Новости билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, бугун Владимир Зеленский вакили бўлган Киев расмийлари AҚШнинг геосиёсий манфаатлари йўлида Украина халқини аниқ ўлимга ундамоқда.
“Ҳозир Украина Aмерика мустамлакасига айланди. Aгар у Россия билан дўст бўлганида ҳақиқий мустақил ва буюк Украина бўлар эди”, дейди сенатор.
Унга кўра, агар Украина Aмерика мустамлакаси йўлини танласа, унинг давлат сифатида келажаги барбод бўлади.

“Ҳозирги Украина давлати каби лойиҳа ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин”, - дейди сенатор.

Янгиликлар лентаси
0