Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шимолий Корея янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилишини қўллаб-қувватлади

КХДР ТИВ янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум натижаларини қўллаб-қувватлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Шимолий Корея ҳукумати ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича ўтказилган референдум натижаларини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда КХДР ТИВ халқаро ташкилотлар департаменти бошлиғи Чо Чхоль Су маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Биз Россия билан қайта бирлашиш истагида бўлган резидентларнинг хоҳиш-иродасини ҳурмат қиламиз ва Россия ҳукуматининг ушбу ҳудудларни мамлакат таркибига киритиш бўйича позициясини қўллаб-қувватлаймиз”, -деди Чо Чхоль Су.

Унинг таъкидлашича, сайловчиларнинг катта қисми Россияга қўшилиш тарафдори.
“Референдумлар БМТ Низомига мувофиқ, одамларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи принципларини мустаҳкамлаган қонуний тартибларга мувофиқ, икки республика ва икки вилоят аҳолисининг хоҳиш-иродасини акс эттиришга имкон яратган ҳолда ўтказилди”, - дея қўшимча қилган КХДР дипломати.
Чо Чхоль Суга кўра, бир қутбли дунёни сақлаб қолиш мақсадида Қўшма Штатлар “БМТ Хавфсизлик кенгашини суиистеъмол қилади”, мустақил давлатларнинг ички ишларига аралашади ва уларнинг ҳуқуқларини поймол қилади.
“АҚШ ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидан қалқон ва тажовуз воситаси сифатида фойдаланиши мумкин бўлган кунлар ўтиб кетди”, - деди дипломат.
Унинг таъкидлашича, Вашингтон "собиқ Югославия, Афғонистон ва Ироқда урушларни бошлаб юборган", аммо Хавфсизлик Кенгаши уни жавобгарликка тортмаган.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.
3 октябрь куни Россия Давлат думаси Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни бир овоздан ратификация қилди.