Чирчиқдаги корхонада ёнғин содир бўлди – видео

“Maxam-Chirchiq” корхонасида ёнғин содир бўлган, унинг оқибатида ишлаб чиқариш объектида портлаш юзага келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Maxam-Chirchiq” корхонасида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бирламчи маълумотларига кўра, 4 октябрь куни соат 08:40 ларда бу корхонанинг синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида хабар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.
Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар жалб этилган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
“Вазият назоратга олинган”, - дейилади хабарда.