ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Тошкентдаги Алишер Навоий кўчасига қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга янги камера ўрнатилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, интелектуал камера йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз”, - дейилади хабарда.