Тошкентнинг марказий кўчасига интелектуал камера ўрнатилди - фото

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. На улицах города
Ташкент. На улицах города - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2022
Oбуна бўлиш
Камера йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Тошкентдаги Алишер Навоий кўчасига қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга янги камера ўрнатилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, интелектуал камера йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0