Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия таркибига 4 та янги субъектларни қабул қилиш шартномалари ратификация қилинди

Россия депутатлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилишни ёқлаб овоз беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия Давлат думаси Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни бир овоздан ратификация қилди.
Халқаро шартномаларда, жумладан, гап янги субъектлар чегарасини белгилаш ҳақида боради. Республикалар ва вилоятлар чегаралари “улар ташкил этилган ва Россия таркибига қабул қилинган кунда мавжуд бўлган” ҳудудлари чегаралари билан аниқланади.
Шунингдек, шартномаларда субъектларни Россияга қабул қилиш кунидан бошлаб иккита республика ва иккита вилоят ташкил этилиши белгиланган. Улар ўзларининг ҳозирги номларини сақлаб қолишади.
Куни кеча Россия Конституциявий суди Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни Конституцияга мувофиқ деб тан олган эди.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.