Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади - Ўзгидромет

Бугун Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли ҳаво кузатилади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларда ёмғир ёғади ва Фарғона водийси вилоятларида кечга тамон бироз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, кун давомида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21...26 даража бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли об-ҳаво кузатилади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22...24 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12...17 даража бўлади.