Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Донецкдаги мактабга зарба берди

Қайд этилишича, Угольная кўчаси бўйлаб Горняк қишлоғининг ўққа тутилиши натижасида 67-сонли мактаб зарар кўрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Украина қўшинлари Донецкни ўққа тутиши ортидан мактаб зарар кўрди. Бу ҳақда ДХР ҳудудий мудофаа штаби хабар берди.
“Украина қуролли тузилмалари Донецкнинг Куйбишевский туманига ҳужум қилди. Угольная кўчаси бўйлаб Горняк қишлоғининг ўққа тутилиши натижасида 67-сонли мактаб зарар кўрди”, дейилади штабнинг Telegram каналида.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь куни Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар якунлари бўйича нутқ сўзлади, шундан сўнг у ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади.
Украина ҳарбийлари чекиниш олдидан танкдан мактабга зарба берди - ўқитувчи. Видео