Октябрнинг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Қайд этилишича, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 22…24 даража бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл худудларида 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21…26 даражани ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22…24 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13…18 даража бўлади.