Путин Киевдан Россияга қўшилган ҳудудларни ўққа тутишни дарҳол бас қилишни талаб қилди

Россия президенти Киев ва унинг Ғарбдаги кураторларини ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларини ўққа тутишни дарҳол бас қилиб, музокаралар столига ўтиришни таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон одамлари - Россия фуқароларига айланди, деди Россия президенти Владимир Путин айни дамда кремльда бўлиб ўтаётган озод қилинган ҳудудлар билан шартнома имзолаш маросимида.
Донецк ва Луганск республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси кўриб. билиб фаҳмига етиб ўз танловини амалга оширди. Энди ушбу ҳудуд одамлари Россия фуқароларидир.
Россия ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари халқига ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Биз ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари хавфсизлигини таъминлаймиз, уларнинг яксон қилинган инфратузилмаларини қайта тиклашга ёрдам берамиз.
"Биз Киев режими ва Ғарбдаги кураторларидан, улар 2014 йилда бошлаган урушни зудлик билан тўхтатиб, музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз бунга тайёрмиз. Тинчлик фақат шу йўл билан бўлади", - деди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
МСКлар ҳисоботига кўра, умумхалқ референдумларида тўрт кун давомида ДХРда – 97,51 фоиз, ЛХРда – 92,6 фоиз, Запорожье вилоятида – 85,4 фоиз, Херсон вилоятида – 76,86 фоиз аҳоли сайловларда иштирок этган.
Россия президенти Владимир Путин 23 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларининг суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.