ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан республиканинг 700 нафар устоз-мураббийси байрамни нишонлаш учун Самарқандга йўл олди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, байрам муносабати билан Самарқанд халқаро туристик марказида давлат тадбири бўлиб ўтади.
Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган устоз-мураббийлар иштирок этади.
Ўқитувчилар икки кун давомида "Боқий Самарқанд" мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.
Бугун ўқитувчи ва мураббийлар Самарқанд шаҳрида тантанали равишда кутиб олинмоқда.
Ўқитувчи ва мураббийлар
© Халқ таълими вазирлиги
Самарқанддги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари бошланади.