Самарқанддаги Халқаро туризм марказида ўқитувчилар учун тадбир бўлиб ўтади

© Халқ таълими вазирлиги Ўқитувчи ва мураббийлар
Ўқитувчи ва мураббийлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Самарқанд халқаро туристик марказида 700 кишилик давлат тадбири бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан республиканинг 700 нафар устоз-мураббийси байрамни нишонлаш учун Самарқандга йўл олди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, байрам муносабати билан Самарқанд халқаро туристик марказида давлат тадбири бўлиб ўтади.
Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган устоз-мураббийлар иштирок этади.
Ўқитувчилар икки кун давомида "Боқий Самарқанд" мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.
Бугун ўқитувчи ва мураббийлар Самарқанд шаҳрида тантанали равишда кутиб олинмоқда.
© Халқ таълими вазирлиги Ўқитувчи ва мураббийлар
Ўқитувчи ва мураббийлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Ўқитувчи ва мураббийлар
Самарқанддги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари бошланади.
Янгиликлар лентаси
0