ТОШКEНТ, 29 сен – Sputnik. CNN`нинг Болтиқ денгизидаги “Шимолий оқим” аварияси ҳудудида Россия кемалари ва сув ости кемалари кўрилгани бўйича даъволари аҳмоқона ва нохолисдир, у ерда кўпроқ НAТО кемалари ва самолётлари назарга тушган, дейди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Бу ҳудуд Болтиқ денгизи, у ерда НAТО давлатларига тегишли бўлган учувчи, сузувчи ва бошқа денгиз транспорти воситалари кўрилган, шунинг учун бу мутлақо аҳмоқона янгилик, айтайлик, нохолис”, деди Песков.
Маълумот ўрнида, воқеа бир вақтнинг ўзида Россиянинг Европага экспорт қилувчи иккита газ қувурида содир бўлган. Дания ва Швеция расмийлари маълумотларига кўра, “Шимолий оқим”да иккита ва “Шимолий оқим 2”да битта газ сизиб чиқиши аниқланган. Германия, Дания ва Швеция мақсадли қўпорувчиликни истисно қилмайди.
Россия томони воқеа маълум бўлиши биланоқ Даниядан “Шимолий оқим”даги фавқулодда ҳолат ҳақида расман маълумот сўради. Дания ҳукумати Россия Федерациясини газ сизиб чиққан жойда бўлган портлашлар ҳақида хабардор қилди.