https://sputniknews.uz/20220929/peskov-28651138.html
Аҳмоқона хабар - Песков CNNнинг Россия кемалари ҳақидаги хабарига жавоб берди
Аҳмоқона хабар - Песков CNNнинг Россия кемалари ҳақидаги хабарига жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
"Шимолий оқим-2" газ қувурида авария содир бўлган ҳудудда кўпроқ НAТО кемалари ва самолётлари кўрилган, дейди Песков. 29.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-29T19:10+0500
2022-09-29T19:10+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
нато
шимолий оқим-2
дмитрий песков
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23684171_0:130:3181:1919_1920x0_80_0_0_97a86e27d669314e546c6f28459ca1c3.jpg
ТОШКEНТ, 29 сен – Sputnik. CNN`нинг Болтиқ денгизидаги “Шимолий оқим” аварияси ҳудудида Россия кемалари ва сув ости кемалари кўрилгани бўйича даъволари аҳмоқона ва нохолисдир, у ерда кўпроқ НAТО кемалари ва самолётлари назарга тушган, дейди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.Маълумот ўрнида, воқеа бир вақтнинг ўзида Россиянинг Европага экспорт қилувчи иккита газ қувурида содир бўлган. Дания ва Швеция расмийлари маълумотларига кўра, “Шимолий оқим”да иккита ва “Шимолий оқим 2”да битта газ сизиб чиқиши аниқланган. Германия, Дания ва Швеция мақсадли қўпорувчиликни истисно қилмайди.Россия томони воқеа маълум бўлиши биланоқ Даниядан “Шимолий оқим”даги фавқулодда ҳолат ҳақида расман маълумот сўради. Дания ҳукумати Россия Федерациясини газ сизиб чиққан жойда бўлган портлашлар ҳақида хабардор қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23684171_225:0:2956:2048_1920x0_80_0_0_0e6fe08b290987f99aeae2d964fbf648.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нато, шимолий оқим-2, дмитрий песков, россия
дунёда, нато, шимолий оқим-2, дмитрий песков, россия
Аҳмоқона хабар - Песков CNNнинг Россия кемалари ҳақидаги хабарига жавоб берди
19:10 29.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) "Шимолий оқим-2" газ қувурида авария содир бўлган ҳудудда кўпроқ НAТО кемалари ва самолётлари кўрилган, дейди Песков.
ТОШКEНТ, 29 сен – Sputnik. CNN`нинг Болтиқ денгизидаги “Шимолий оқим” аварияси ҳудудида Россия кемалари ва сув ости кемалари кўрилгани бўйича даъволари аҳмоқона ва нохолисдир, у ерда кўпроқ НAТО кемалари ва самолётлари назарга тушган, дейди Россия президентининг матбуот котиби
Дмитрий Песков. “Бу ҳудуд Болтиқ денгизи, у ерда НAТО давлатларига тегишли бўлган учувчи, сузувчи ва бошқа денгиз транспорти воситалари кўрилган, шунинг учун бу мутлақо аҳмоқона янгилик, айтайлик, нохолис”, деди Песков.
Маълумот ўрнида, воқеа бир вақтнинг ўзида Россиянинг Европага экспорт қилувчи иккита газ қувурида содир бўлган. Дания ва Швеция расмийлари маълумотларига кўра, “Шимолий оқим”да иккита ва “Шимолий оқим 2”да битта газ сизиб чиқиши аниқланган. Германия, Дания ва Швеция мақсадли қўпорувчиликни истисно қилмайди.
Россия томони воқеа маълум бўлиши биланоқ Даниядан “Шимолий оқим”даги фавқулодда ҳолат ҳақида расман маълумот сўради. Дания ҳукумати Россия Федерациясини газ сизиб чиққан жойда бўлган портлашлар ҳақида хабардор қилди.