Венесуэла президенти Россияга қарши санкцияларни Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли деб атади

Николас Мадуро Ғарб мамлакатлари Россия билан тинчлик борасида мулоқот қилиш ўрнига, энергетика ва иқтисодий инқирозни танлаганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Россияга қарши санкциялар Европа мамлакатлари ва АҚШнинг ўзи учун ҳалокатли бўлди, деб ҳисоблайди.
“АҚШ ва Европа мамлакатлари Россияни йўқ қилишга уриниб, иқтисодий ўз жонига қасд қилишни танлашди. Улар Россия билан тинчлик ҳақида музокара ўтказиш, унга хавфсизлик кафолатларини бериш ўрнига энергетика инқирози, электр энергиясидан ўчириш, иқтисодий инқироз ва жиловлаб бўлмайдиган инфляцияни танлашди”, - деди Мадуро “Venezolana de Television” телеканали эфири чоғида.
Венесуэла раҳбари зудлик билан тинчлик музокараларини фаоллаштиришга ва можаронинг кескинлашишига йўл қўймасликка чақирди.
Ғарб Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган Украинадаги махсус операция туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ҳамда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлиги ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.