Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қўшинлари Донецкни ўққа тутди

Бугун соат 05:02 да Ворошиловский туманига 155 миллиметрли калибрли учта снаряд, орадан бир неча дақиқа ўтиб яна иккита снаряд отилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Украина ҳарбийлари Донецкнинг Ворошиловский туманига тонг саҳарда НАТО стандартидаги 155 миллиметрли калибрли бешта снаряд отди. Бу ҳақда Украина ҳарбий жиноятларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси маълум қилди.
23—27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдум ўтказилди. Референдумда сайловчиларнинг 99,23 фоизи ДХРнинг Россия Федерацияси таркибига кириши учун овоз берди.
“Украина қуролли тузилмаларидан соат 05:02 да (Москва вақти билан) Орловка аҳоли пункти – Донецк шаҳри (Ворошиловский тумани) йўналишида ёнғин қайд этилди: 155 миллиметрли калибрли учта снаряд отилди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соат 05:14 да шаҳарнинг ўша тумани йўналиши бўйича худди шундай яна иккита снаряд отилган.