ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости “Süddeutsche Zeitung”га таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Меркель Федерал канцлер Гелмут Кол фондининг очилишида иштирок этган. Ўз нутқи давомида у ҳозирги сиёсий кун тартибига тўхталиб ўтган. Собиқ канцлер бир пайтлар Россия раҳбарининг сўзларини жиддий қабул қилиш кераклигини айтганини, ҳозир ҳам бу гаплар ўз аҳамиятини йўқотмаганини эслаган.
“Уларни (Россия раҳбарининг баёнотлари. — Таҳр.) дағдаға сифатида ҳисобламаслик керак. Жиддий қабул қилиш - бу ожизлик белгиси эмас, балки сиёсий донолик белгисидир”, - деди Меркель.
Аввалроқ, Владимир Путин россияликларга мурожаатида Россияни ядро қуроли билан шантаж қилмоқчи бўлганлар, шамол улар томонга бурилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.