https://sputniknews.uz/20220928/merkel-putinning-sozlarini-jiddiy-qabul-qilishga-chaqirdi-28605724.html
Меркель Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди
Меркель Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ангела Меркель Путиннинг Россияни ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилиш ҳақидаги сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди. 28.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-28T16:51+0500
2022-09-28T16:51+0500
2022-09-28T16:51+0500
сиёсат
ангела меркель
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1013/44/10134434_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6004f34ff9ed1ea8afa1e8a28ef744d3.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости “Süddeutsche Zeitung”га таяниб, хабар берди.Қайд этилишича, Меркель Федерал канцлер Гелмут Кол фондининг очилишида иштирок этган. Ўз нутқи давомида у ҳозирги сиёсий кун тартибига тўхталиб ўтган. Собиқ канцлер бир пайтлар Россия раҳбарининг сўзларини жиддий қабул қилиш кераклигини айтганини, ҳозир ҳам бу гаплар ўз аҳамиятини йўқотмаганини эслаган.Аввалроқ, Владимир Путин россияликларга мурожаатида Россияни ядро қуроли билан шантаж қилмоқчи бўлганлар, шамол улар томонга бурилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1013/44/10134434_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_27af7aeefe8a76492191e4df316cac91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ангела меркель, владимир путин
сиёсат, ангела меркель, владимир путин
Меркель Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди
Ангела Меркель Путиннинг Россияни ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилиш ҳақидаги сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда
РИА Новости “Süddeutsche Zeitung”га таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Меркель Федерал канцлер Гелмут Кол фондининг очилишида иштирок этган. Ўз нутқи давомида у ҳозирги сиёсий кун тартибига тўхталиб ўтган. Собиқ канцлер бир пайтлар Россия раҳбарининг сўзларини жиддий қабул қилиш кераклигини айтганини, ҳозир ҳам бу гаплар ўз аҳамиятини йўқотмаганини эслаган.
“Уларни (Россия раҳбарининг баёнотлари. — Таҳр.) дағдаға сифатида ҳисобламаслик керак. Жиддий қабул қилиш - бу ожизлик белгиси эмас, балки сиёсий донолик белгисидир”, - деди Меркель.
Аввалроқ, Владимир Путин россияликларга мурожаатида Россияни ядро қуроли билан шантаж қилмоқчи бўлганлар, шамол улар томонга бурилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.