Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ЛХР, ДХР, Херсон ва Запорожье ўз тақдирини белгиламоқда: улар ҳақида нималар маълум

Бу ҳудудларнинг умумий майдони 108 844 км² ташкил этади. Сўнгги маълумотларга кўра, у ерларда 8 миллиондан зиёд киши истиқомат қилади.
Sputnik
Украинанинг озод қилинган ҳудудлари, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида 23-27 сентябрь кунлари ушбу ҳудудлар келажак мақоми бўйича референдумлар бўлиб ўтмоқда.
Дастлабки сўровлар натижаларига кўра озод қилинган ҳудудлар аҳолисининг мутлақ кўпчиллиги 80-90% Россия таркибига киришни учун овоз беришган.
Саккиз йил давомида Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган, ўз она тилида гаплашиш тақиқланган ва бошқа турли қийинчиликларни бошидан кечирган маҳаллий аҳоли Россияга қўшилиш уларга тинчлик, фаровонлик ва иш ўринлари олиб келишига ишонишади.
Бугун референдумда овоз беришнинг сўнгги куни. Дастлабки натижалар тунда эълон қилиниши кутилмоқда.