Эртадан ҳаво совий бошлайди

27 сентябрдан бошлаб кундузги ҳарорат +22-27 даражагача пасаяди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Эртадан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Эртага ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади.
27 сентябрдан бошлаб кундузги ҳарорат +22-27даражагача, 29-30 сентябрда эса кечаси ва эрталаб термомерт устуни +10-15 даражагача пасаяди.
26-27 сентябр кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.
Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори бўлади ва +30-35 даражани ташкил этади.