Абдулла Арипов Қирғизистонга борди

Бош вазир Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов чегара масалаларини муҳокама қилиш учун Қирғизистонга келди. Бу ҳақида Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Вазирлар маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров кутиб олди.
Қайд этилишича, Абдулла Арипов Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этади.
Бош вазирнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро юзасидан муносабат билдириб, Ўзбекистон билан чегара масалалари деярли ҳал қилинганлигини маълум қилганди.