https://sputniknews.uz/20220926/abdulla-aripov-qirgizistonga-bordi-28542137.html
Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиши кутилмоқда. 26.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-26T11:57+0500
2022-09-26T11:57+0500
2022-09-26T12:02+0500
сиёсат
қирғизистон
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1a/28542371_0:83:1600:983_1920x0_80_0_0_588760a263e66b37630170a4080841a4.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов чегара масалаларини муҳокама қилиш учун Қирғизистонга келди. Бу ҳақида Sputnik Қирғизистон хабар берди.Аэропортда олий мартабали меҳмонни Вазирлар маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров кутиб олди.Қайд этилишича, Абдулла Арипов Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этади.Бош вазирнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро юзасидан муносабат билдириб, Ўзбекистон билан чегара масалалари деярли ҳал қилинганлигини маълум қилганди.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1a/28542371_90:0:1510:1065_1920x0_80_0_0_fdac23ce900bac6e9163e221555d50a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қирғизистон, абдулла арипов
сиёсат, қирғизистон, абдулла арипов
Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
11:57 26.09.2022 (янгиланди: 12:02 26.09.2022) Бош вазир Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов чегара масалаларини муҳокама қилиш учун Қирғизистонга келди. Бу ҳақида
Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Вазирлар маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров кутиб олди.
Қайд этилишича, Абдулла Арипов Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этади.
Бош вазирнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро юзасидан муносабат билдириб, Ўзбекистон билан чегара масалалари деярли ҳал қилинганлигини маълум
қилганди.