Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Референдумнинг иккинчи кунида овоз берганлар сони 31%дан ошди

Украина Қуролли кучларининг сайлов участкаларини ўққа тутишига қарамасдан озод қилинган ҳудудлар аҳолиси референдумда фаол иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Донецк, Луганск республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумнинг иккинчи кунида овоз берганлар сони 31%дан ошди.
Запорожье вилоятида икки кунлик овоз бериш натижаларига кўра референдумда иштирок этганлар 35,54 фоизни ташкил этди, деб хабар берди вилоят МСК.
Херсон вилоятида ўтказилган референдум иштирокчиларининг 31,79 фоизи иштирок этди, деди вилоят сайлов комиссияси раиси Марина Захарова.
Луганск халқ республикасида референдумнинг иккинчи кунли якунларига кўра, сайловчилар фаоллиги 45,86 фоизни ташкил этди, деб хабар берди республика МСК.
Донецк халқ республикаси бўйича референдумнинг иккинчи куни якунида сайловчилар фаоллиги 55,5 фоизни ташкил этди.
Жума куни Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди. Овоз бериш беш кун, 27 сентябргача давом этади.